Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2020-йил 23-сентябр куни Самара шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилди.
"Парвозлар жадвали ва авиачипталар нархи билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга парвоз қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ПCР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соат амал қилувчи) маълумотнома тақдим этилган ҳолда рухсат берилишига эътибор қаратишингизни сўраймиз. ПCР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.
Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, "Uzbekistan Airways" АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки минтақангиздаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин"