АсосийJamiyat

Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга кўтарилиши мумкин, Фарғона ва Наманганга янги ҳокимлар тайинланади

'Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга кўтарилиши мумкин, Фарғона ва Наманганга янги ҳокимлар тайинланади'ning rasmi

Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга ўтмоқда, Фарғона ва Наманганга янги ҳокимлар тайинланади

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этади.

Kun.uz маълумотига кўра, у бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллайди.

Шуҳрат Ғаниев ҳозиргача Ўзбекистондаги энг узоқ вақт давомида бир вилоятда ҳоким бўлиб турган раҳбар ҳисобланарди - у Фарғона вилоятини 2011 йилдан буён бошқариб келаётганди.

Фарғона вилоятига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда. Манбаларнинг маълумотига кўра, бу лавозимга 2015 йилдан буён Наманган вилоятига раҳбарлик қилиб келган Хайрулла Бозоров тайинланади. 

Ўз навбатида, 2017-2020 йилларда Наманган шаҳрига ҳокимлик қилган, айни вақтда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимини эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралидан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Ўктам Барноев сентябрь ойида коронавирус оқибатларидан вафот этди.

    Бошқа янгиликлар