АсосийJamiyat

Президент совғалари ҳудудларга йўл олди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yolg'iz emassan” республика болалар жамоатчилик жамғармаси томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга Президентимизнинг болажонларга аталган Янги йил совғаларини етказиш ишлари бошлаб юборилди. 

Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, “SOS – болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун Президент совғалари тайёрланиб, жойларга етказилмоқда.

Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган “Президент арчаси” тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади. 

 

    Бошқа янгиликлар