Россиянинг “Голос” лойиҳасида асли самарқандлик Эра Канн финал босқичида 4 ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Uz24.uz” сайти хабар бермоқда.
Эра Канн(асл исми Ирина Бручеева)1993 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Кейинчалик эса оиласи билан Россиянинг Саратов шаҳрига кўчиб кетган.
Ҳозирги вақтда Эра Москвада яшаб, ижод қилади. “Голос” лойиҳасида Эра рэпер Бастанинг гуруҳидан иштирок этди ва финалгача борди.
Бундан аввал ҳам “Голос. Дети” лойиҳасида ўзбекистонлик 15 ёшли Сабина Мустаева иштирок этиб, ғалаба қозонган эди. Максим Фадеев гуруҳидан иштирок этган Сабина Aerosmith гуруҳининг Crazy қўшиғини ижро этган эди.





