2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда бензин, дизел ва транспорт воситалари учун мўлжалланган газ ёнилғиси солиқ ставкалари оширилади. Бу ҳақда norma.uz хабар беради.
Президент қарорига мувофиқ, бензин, дизель ва транспорт воситалари учун мўлжалланган газ ёнилғиси учун солиқ ставкаси 1 январдан 45 сўмга, суюлтирилган ва сиқилган газ учун 30-35 сўмга оширилади.
Автомобиль ёнилғисининг солиқ ставкаси унинг чакана нархи ичига киради.