1

Чехияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим ҳабар эълон қилинди

ЖАМИЯТ 02.10.2020, 23:00
Теглар: Ўзбекистон, Чехия
Чехияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим ҳабар эълон қилинди

Чехияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

Ўзбекистоннинг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Чехия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳимоя чоралари тўғрисидаги қарори билан 2020 йилнинг 21 сентябрдан чет эл фуқароларининг ушбу мамлакатга кириш тартиби ўзгартирилди.

СОВИД-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган учинчи давлатларнинг барча фуқароларига ҳамда мазкур давлатларда вақтинча ёки доимий яшовчи учинчи давлатларнинг барча фуқароларига Чехия Республикасига кириш таъқиқланади.

СОВИД-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган учинчи давлатларнинг бирида сўнгги 14 кун ичида 12 соатдан кўпроқ бўлган барча шахсларга Чехия Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб 10 кун давомида ёки тегишли карантин чоралари бекор қилингунга қадар эркин ҳаракатланиш таъқиқланади.

2 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон СОВИД-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган.

Амалдаги тартибнинг тўлиқ матни билан Чехия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (www.mzcr.cz) ва Чехия Республикаси Ички ишлар вазирлиги (www.mvcr.cz) сайтлари орқали танишиш мумкин.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Чехияга ташриф буюришни режалаштираётган ҳамюртларимизга Чехия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1