Коронавирус одатий гриппга ўхшаб мавсумий касалликка айланиш эҳтимоли қанчалик тўғри? Бу саволга Штаб аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди. Бундай ҳолат бўлиши мумкин, лекин эҳтимоли ҳақида ҳозирча аниқ гап айтиш мушкул. Балки коронавирус ҳақиқатан одатий инфекцияга айланиб, бир одамдан бошқасига доимий юқиб боради. Эҳтимол, уни тўлиқ баратараф этиш уддасидан чиқилар. Турли коронавируслар "тарихи" иккала натижанинг ҳам эҳтимолини кўрсатади. Айни пайтда эса убу саволга жавоб — вакциналарнинг қай даражада самародор эканига боғлиқ. Бир тарафдан "атипик пневмония" эпидемиясини етарлича тезкорлик билан бартараф этишга эришилди. Бошқа томондан — инсон популяциясида нақ тўрт турдаги коронавирус (HCoV-229E, NL63, OC43 ва HKU1) мавжуд бўлиб, улар биз билан узоқ вақтлардан бери бирга. Янги коронавирус каби улар ҳам қачонлардир жониворлар организмидан инсон танасига ўтган. Бу XIX асрда содир бўлиб, ушбу вирусларнинг донорлари кўршапалаклар, сигир ва туялар бўлган, дея тахмин қилинади. Илк зарарланиш чоғларида бу вируслар ҳам ҳозирги коронавирусдан қолишмайдиган асоратларга олиб келган бўлиши мумкин. Шунчаки, биз бундан ўша давр тиббий қайдномалари йўқлиги сабаб бехабармиз. Умр кўриш давомийлиги ҳам ўтган даврларда ҳозиргидан анча фарқ қилган. Аввалги коронавируслар билан қандай ўзгаришлар юз берган бўлса, янгилари билан ҳам юз бериши мумкин. | |
06.10.2020 19:52
Коронавирус мавсумий касалликка айланиши мумкинми?
