1

КХДР водород бомбасини синовдан ўтказди, дунё ҳавотирда

ДУНЁ 06.01.2016, 16:38
КХДР водород бомбасини синовдан ўтказди, дунё ҳавотирда

Шимолий Корея чоршанба куни водород бомбасининг илк синовдан ўтказганини маълум қилди.

Қўшни мамлакатлар, биринчи навбатда Жанубий Корея ва Япония ҳавотирда ва КХДРга қарши янги санкциялар қўллашини маълум қилди.

КХДР ҳукумати томонидан водород бомбаси бўйича тажриба муваффақиятли ўтгани ҳақида мамлакат марказий телевидениеси махсус баёнот берди.

Бомба 100 метр ер остида портлатилган, бунинг оқибатида магнитудаси 5 балли зилзила содир бўлган. Мазкур ҳодисадан сўнг Сеулда Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилиши чақирилди.

Шимолий Корея 2005 йилдан буён тўртинчи бор водород бомбасини тажрибадан ўтказган, дея хабар беради РИА Новости.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1