Жўраевлар сулоласининг энг кичик вакили Зоҳиршоҳ Жўраев ижодга бутунлай бошқача куч, ғайрат билан киришган кўринади.
14 январь куни “Сарбон” ресторанида хонанданинг “Мама” деб номланган клипи тақдимоти бўлиб ўтади.
Хонанданинг маъмури Шокиров Ғайратнинг маълумотларига кўра, қўшиқ ер юзидаги барча оналарга бағишланган. Видео кетма-кетликни Дониёр Агзамов суратга олган. Қолган маълумотлар тақдимот кунигача сир тутилмоқда.





