АсосийDunyo

Тайланд Ливан ва Иорданиядаги суриялик қочоқларга моддий ёрдам кўрсатади

Тайланд Ливан ва Иордания ҳудудидаги суриялик қочоқларга моддий ёрдам жўнатади, деб хабар беради “ТАСС”.

Икки давлат ҳукуматига $100 минг миқдорида маблағ ажратилади. Бу ҳақда Тайланд ташқи ишлар вазири маълум қилган.

“ Ливан ва Иорданиядаги уч миллиондан ортиқ суриялик қочоқларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун $200 минг ажратилади”, — дейилади хабарда.

 Тайланд ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, “қочоқлар озиқ-овқат маҳсулотларига, дори-дармон воситаларига, ичимлик сувига ва энг аввало, бошпанага муҳтож”. Шунингдек, мамлакат ҳукумати гуманитар ёрдам ўз вақтида кўрсатилишини назорат қилиши таъкидланмоқда.

    Бошқа янгиликлар