1

Истанбулдаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

ДУНЁ 12.01.2016, 15:30
Истанбулдаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Бугун,12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги марказий майдонда юз берган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Сайёҳлар гавжум бўлган Султонаҳмад майдонидаги портлаш оқибатида 15 киши жароҳатланган. Бу ҳақда шаҳар губернатори аппарати маълумот берган.

Портлаш теракт бўлиши мумкинлиги ҳақидаги талқинлар ҳам ўрганилмоқда. Махсус хизмат ходимлари портловчи мослама тури ва терактга алоқадор шахслар доирасини ўрганмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Германия ва Жанубий Кореялик сайёҳлар ҳам бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1