АсосийShou-biznes

Янги “Махфий ҳужжатлар” сериалининг биринчи дақиқаси интернетга жойланди (Видео)

Fox телеканали “Махфий ҳужжатлар” сериалининг янги мавсуми видеоролиги намойиш этди, деб хабар беради “Медуза”.

Бир дақиқа давом этадиган мазкур ролик Youtube сайтида қисқа муддат ичида 200 минг марта томоша қилинган.

Видеороликда Фокс Малдер ўтган мавсумларда рўй берган ҳодисалар ҳақида қисқача сўзлаб беради. У ёшлигида синглисининг ўзга сайёраликлар томонидан ўғирлаб кетилиши ва Дана Скалли билан бирга ишлаганини ҳам таъкидлаб ўтади.

“2002 йилда ФҚБ X-Files бўлимини ёпди ва бизнинг текширувларимиз тўхтаб қолди”,  —  дейди у.

“Махфий ҳужжатлар”нинг янги мавсумининг биринчи қисми АҚШда 24 январ куни намойиш этилади.

 

    Бошқа янгиликлар