АсосийJamiyat

Видеокузатув тизими ЙПХ ходимлари сонини камайтирадими?

Тошкентда компьютерлаштирилган йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими бошқаруви йўлларда ЙПХ инспекторлари сонига қандай таъсир қилиши ҳақида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакили Алишер Сатторов маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ЙҲХ Бош бошқармаси томонидан шаҳар кўчаларида хизматни ўтовчи штат таркибига ўзгартиришлар киритилган, бу эса патруль ходимларининг деярли сезилмайдиган даражадаги қисқаришига олиб келади.

Бугунги кунда ушбу тизим пойтахтимизнинг 100 ортиқ чорраҳасида иш бошлаган. У ҳаракат пайтидаги қоидабузарликларни аниқлаш ҳамда олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.

«Биз замонавий интеллектуал тизим яратяпмиз, уни бошқариш учун эса юқори малакали мутахассислар керак. Шу сабабли биз маълум таркибни бўшатиб, ушбу тизим бошқарувини таъминлайдиган ёш ходимларни ишга оляпмиз. Аммо иш ўринларини қисқариши кўзда тутилмаяпти», – дейди Сатторов.

Унинг сўзларига кўра, бугун Тошкентда 400 та бошқарувдаги чорраҳа мавжуд, аммо уларнинг умумий сони 7 мингдан ортиқни ташкил қилади, дея хабар беради UT.

«Кузатув тизими жорий этилмаган кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ходимларга иш етарли», – таъкидлади Сатторов.

 

 

    Бошқа янгиликлар