1

“Газпром” фаррошининг Mitsubishi автомобилидан 4 минг долларлик сумка ўғирланди

ДУНЁ 13.01.2016, 12:28
“Газпром” фаррошининг Mitsubishi автомобилидан 4 минг долларлик сумка ўғирланди

12-январь, сешанба куни “Газпром” фаррошининг автомобилидан қимматбаҳо сумка, банк карталари ва ҳужжатлар ўғирлаб кетилган, деб хабар беради “Lenta.ru”.

44 ёшли фаррош аёл Mitsubishi Outlander автомобилини “Румянцево” бизнес маркази автомобиллар турар жойида қолдирган ва уч дақиқага автомобилидан узоқлашган. Қайтиб келгач, автомобили эшиги очиқлигини кўрган аёл машина салонидан Dior сумкаси, банк картаси ва ҳужжатлари йўқолганини сезади.

Маълумотларга кўра, фаррош аёлнинг сумкаси 4 минг доллар туради. Кўк ва қора чармдан ишланган мазкур аксессуар Dior модалар уйи томонеидан Париж шаҳрида ўтказилган 2015 йил куз-қиш мавсуми намойишида тақдим этилган эди.  Бундай турдаги сумкани фақатгина Dior дўконларидангина харид қилиш мумкин. Айни пайтда Москва шаҳрида бундай сумкалар мавжуд эмаслиги айтилмоқда.

Ўғрилар айни шу сумка учунгина аёлни тунаган бўлиши мумкин.

Фаррош аёл полицияга ариза ёзган.ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1