1

Жоли ва Питт еттинчи болани асраб олиш учун миллион доллар тўлайди

ДУНЁ 13.01.2016, 20:31
Жоли ва Питт еттинчи болани асраб олиш учун миллион доллар тўлайди

Анжелина Жоли ва унинг турмуш ўртоғи Бред Питт яқинда бир ёшга кирган камбожиялик Аллойни расмийлаштиришни бошлаб юборишди.

Актриса Аллойнинг оиласи билан Сием-Рип шаҳрида, фильм суратга олиш жараёнида танишди. Боланинг 12 ака-синглиси бор, уларнинг ёши – 16 ойликдан 23 ёшгача. Уларнинг барчалари шаҳарнинг камбағал туманида кичик вагончада яшайди.

Аллойнинг 16 ёшар опаси Лейда – оиланинг асосий боқувчиси. У икки йил олдин мактабни ташлаб ишлашни бошлаган. Ота-она эса ишлай олмайди, сабаби иккиси ҳам оғир касал, дея ёзади Radar.

Ушбу оила тарихи Жолига жуда таъсир қилди, ва у Аллойнинг ота-онасига болани тарбиясига олишни сўраб мурожаат қилди.

У ушбу оилани таъминлаш учун миллион доллардан ортиқ пулни сарфлашга ваъда қилди.

Ҳужжатлар қачон расмийлаштирилиши номаълум. Бола актёрларнинг тўртинчи асраб олинган фарзанди бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1