Индонезияда бир нечта портлашлар содир бўлди

ДУНЁ 14.01.2016, 10:24
Индонезияда бир нечта портлашлар содир бўлди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бир нечта портлашлар ва отишма содир бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Жакарта марказида олтита портлаш рўй берган. Улардан бири шаҳардаги йирик савдо маркази Sarinah`да юз берган. Портлашлар оқибатида полиция участкаси, Starbucks кафеси ва БМТ ахборот маркази биноси яқинидаги патрул пости зарар кўрган.  

Дастлабки маълумотларга кўра, камида битта портлашни ҳудкуш террорчи содир этган. Ҳалок бўлганлар ҳозирча уч нафар кишини ташкил этгани маълум қилинди.

Sarinah савдо маркази жойлашган туманда отишма овози эшитилган. Мазкур туманда шунингдек, бир неча хорижий давлатлар элчихоналари, меҳмонхона ва офислар жойлашган. Отишмани ким содир этганлиги ҳозирча номаълум. Портлашлар ва отишма содир бўлган ҳудуд полициячилар томонидан ўраб олинган. Шаҳар аҳолиси кўчага чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1