1

Лос-Анжелесда номаълум шахс 3 кишини отиб ташлади

ДУНЁ 14.01.2016, 10:36
 Лос-Анжелесда номаълум шахс 3 кишини отиб ташлади

АҚШнинг Лос-Анжелес штатида номаълум жиноятчи уч кишини отиб ташлади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Полициячиларнинг сўзларига кўра, ҳодиса мегаполис жанубида 13 январь, чоршанба куни куннинг иккинчи қисмида содир бўлган.

Отишма оқибатида икки аёл ва бир эркак киши оғир яраланган. Ҳозирда уларнинг аҳволи оғир. Отишмани содир этган шахснинг қаерда эканлиги номаълум.

АҚШда жамоат жойларида одамларга қарата ўқ узиш тез-тез кузатилади. Бундай ҳодисаларнинг энг йириги 2015 йил 2 декабрда Сан-Бернардино шаҳрида юз берган эди. Отишмани  асли келиб чиқиши покистонлик бўлган эр-хотинлар Ризван Фарук ва Ташфин Маликлар содир этган эди.

Отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1