АсосийShou-biznes

Ночор оиладан чиқиб, ўз истеъдоди билан “кўтарилган” юлдузлар(Фото)

Аксарият машҳурларга қараб, уларга ҳавас қиламиз. Уларда ҳамма нарса бор: машҳурлик, пул, мухлислар. Аммо улар ҳам қачонлардир шу мавқега эришиш учун кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиргани эса ҳеч кимнинг хаёлига келмайди. Қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз-ночор оилалардан чиқиб, ўз истеъдоди ва тинимсиз меҳнати туфайли машҳурлик ва шон-шуҳратга эга бўлган машҳурлар.

Жет Ли

Жет Ли Пекинда камбағал оилада дунёга келган. У оиладаги бешинчи, кенжа ўғил эди. Ли икки ёшга кирганида унинг отаси вафот этган. Унинг онаси эса автобусда кондуктор бўлиб ишларди. Оилада мунтазам етишмовчиликлар ҳукм сурарди. Жет саккиз ёшга тўлганида мактабда жисмоний тарбия дарсида ушу билан шуғуллана бошлайди. Ушбу спорт турига қизиқиш туфайли Жет бир ярим йилдан сўнг мактабни ташлаб, Пекин ушу академиясига ўқишга киради.

Деми Мур


Демининг отаси уларни бўлажак актриса туғилмасиданоқ ташлаб кетади. Онаси ҳомиладор бўлишига қарамай, ичкиликка ружу қўяди. Демининг ўгай отаси ҳам ичарди. Ота-она фарзандларига эътибор бериш ўрнига тинимсиз ичар, муттасил қарзга ботиб ҳаёт кечирарди. Демининг оиласи ночорлик туфайли у шаҳардан бу шаҳарга кўчиб юрарди. Бундан ташқари Демининг кўзлари туғма ғилай эди. 1980 йилда актрисанинг ўгай отаси ўз жонига қасд қилади. Ўшанда 16 ёшли Деми мактабни ташлаб, ишлашга мажбур бўлади.

Жим Керри


Жимнинг отаси ишдан бўшагач, оила моддий қийинчиликлар гирдобида қолди. Бўлажак актёр оила боқишга кўмаклашиш учун мактабни ташлаб, ишлай бошлади. Энг ажабланарлиси, миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган актёр болалигида ҳеч ким билан гаплашмайдиган, камгап бола бўлган.

 Сара Жессика Паркер

Голивуд юлдузи Сара Жессика Паркер кўп болали оилада дунёга келган. Унинг болалигидаги ҳаёти актриса экранда гавдалантирган кибор хонимларникига сира ўхшамасди. Оилада Сара саккизинчи фарзанд эди. Унинг оиласи ночоргина ҳаёт кечирарди. Шунинг учун оиладаги фарзандлар қўлидан иш келадиган ёшга етишганларидан ишлай бошлашарди. Кўпинча чироқ пули тўланмаганлиги учун қоронғуда ўтиришганига қарамай, она маълум миқдорда пул тўлаб, кенжа қизи Сарани қўшиқ ва рақс тўгарагига беради. Онасининг шарофати билан Сара ҳозир машҳур актриса ва продюсер бўлиб етишди.

Жерар Депардье


Бутун дунёга машҳур француз актёри оддий деҳқон оиласида дунёга келган. Унинг отаси ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмасди. Оиладаги моддий вазият ўта оғир эди. Жерарнинг яна беш нафар ака-опалари бор эди. Камбағаллик ва эътиборнинг етарли эмаслигидан Жерар дудуқлана бошлади. Бўлажак актёр ёлғизликни хуш кўрар, шунинг учун ҳам мактабни ташлаб, маҳалий типографияда ҳарф терувчи бўлиб ишлай бошлади. Бироздан сўнг эса унда боксга қизиқиш уйғонди. Депардье тасожифан актёрлик курсларига қатнай бошлади ва айнан шу ерда ундаги қобилият шаклланди.

Жеки Чан


Жеки камбағал оилада дунёга келган. Унинг ота-онаси шу даражада қашшоқ эдики, ҳатто ўз фарзандларини сотмоқчи ҳам бўлган. Болани сотиш эвазига келадиган 26 долларни эса онасини туғдирган акушер-гинекологга бермоқчи бўлишган. Жеки олти ёшга тўлганида ота-онаси уни Гонгконгдаги мактабда қолдириб, ўзлари Австралияга ишлагани кетади. Бўлажак актёрнинг мактабдаги ўқитувчиси жаҳл устида унинг бурнини уриб синдирганидан сўнг, Жекини синфдошлари “Катта бурунли” деб чақира бошлайди. У мактабда акробатика, шарқ яккакураши, актёрлик маҳоратидан сабоқ олган.

Киану Ривз



Кианунинг отаси бўлажак актёр уч ёшли пайтида оиласини ташлаб кетади. Шундан сўнг унинг онаси яна тўрт марта турмушга чиққан. Онаси кўпинча уйда бўлмагани сабабли Киану ва унинг сингилларини энага тарбиялайди. Бўлажак актёр беш йил ичида тўрт марта мактаб алмаштирган. Охир-оқибат, у ўрта маълумот ҳақидаги аттестатни олмай, мактабдан ҳайдалади.

Леонардо ДиКаприо



Лос-Анжелес шаҳрининг ночор туманида яшайдиган оиласини боқиш учун Леонардонинг онаси бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда ишлайди. Ҳозирги кунда эса Леонардо ДиКаприо Голливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрларидан бири ҳисобланади.

Том Круз



Актёрнинг болалиги тинимсиз кўчишларда ўтди. Унинг онаси 4 сменада ишлашига қарамай, оила етишмовчиликдан азият чекарди. Бугунги кунда Голливуднинг таниқли актёри бўлиб етишган Том Круз ўша очлик ва моддий қийинчиликлар ҳукм сурган даврларнпи тез-тез ёдга олади.

Хилари Суонк



Хиларини онасининг ёлғиз ўзи вояга етказган. Қизалоқни қашшоқлиги туфайли мактабдошлари муттасил масхара қиларди. Хилари 15 ёшга тўлганида унинг онаси ишдан ҳайдалади. Шундан сўнг улар онаси билан автомобиль ичида яшаб юради. Суонк турли ишларда ишлаб, онасига оила боқишга ёрдамлашади. У ўзининг дебют роллари учун жуда кам ҳақ олган.  

Адриано Челентано

Адриано ҳам кўп фарзандли оилада дунёга келган. У оилада бешинчи фарзанд бўлган. Бўлажак актёр туғилган пайтда Адрианонинг онаси 44 ёшда эди. У 12 ёшида мактабни ташлаб, соат тузатиш устахонасига ишга киради.

манба: Funday24

    Бошқа янгиликлар