АсосийSavol-javob

2015 йилда энг кўп эътироз билдирилган мобил оператори қайси?

“Даракчи” таҳририятига муштарийларнинг алоқа операторлари ҳақидаги юборган эътирозли саволларига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев жавоб берди.

- Мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан RH 45 039:2014 "Мобил алоқа тармоқлари.

Хизмат сифати кўрсаткичлари учун белгиланган нормалар ва уларни ўлчов синовидан ўтказиш методикаси" норматив ҳужжати асосида олиб борилади ва назоратга олинади. Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш сифати кўрсаткичларини бузганликлари учун 2015 йил 27 ноябрда "UNITEL" МЧЖ ва "COSCOM" МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексига асосан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

 

    Бошқа янгиликлар