1

Хитой ҳам “Ислом давлатига” қарши курашишга ёрдам беради

ДУНЁ 14.01.2016, 13:28
Хитой ҳам “Ислом давлатига” қарши курашишга ёрдам беради

Хитой Халқ Республикаси ДАИШга қарши ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокини бошлаши мумкин, дея хабар беради The Washington Times нашри АҚШ Қуролли Кучларидаги манбасига асосланган ҳолда.

Маълум бўлишича, Хитой ҳукумати “Ислом давлати”га аъзо бўлаётганлар орасида хитойликлар кўпайиб бораётганидан ташвишда. Хитой ҳарбий ҳаракатларини Россия билан ҳамкорликда олиб бориши эҳтимоли юқори.

Аввалроқ, Хитой раҳбари Си Цзиньпин “Ислом давлати” томонидан хитойлик ва норвегиялик асирларнинг қатл этилишига муносабат билдириб, бу ташкилотга қарши жиддий кураш олиб боришга чақирганди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1