Мазкур йўналишда ҳозирги кунда 5 та Isuzu русумли автобуслар белгиланган ҳаракат жадвали асосида ҳар соатда қатновларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Наманган вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра ушбу йўналишдаги қатновлар тонгги соат 6:00 дан бошланиб, соат 18:10 да якунланади.
Автобуслар Наманган шаҳридаги “Чорсу” бекатидан Ҳаққулобод шаҳарчаси ҳокимлик биноси яқинидаги бекатга қадар ҳаракатланади. Йўлкира ҳақи 4 минг сўм этиб белгиланган.






