АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги мобиль алоқа абонентлари қанчага етгани маълум қилинди

'Ўзбекистондаги мобиль алоқа абонентлари қанчага етгани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24 млн. 824,3 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 % га ёки 1 млн. 598,1 мингтага ўсган.

 Шу жумладан, аҳолида 23 млн. 363,0 мингта абонентни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 % га ёки 852,2 минг абонент сонига ошган.

Мобиль алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 4,8 млн. абонент

Фарғона вилояти – 2,8 млн. абонент

Самарқанд вилояти – 2,3 млн. абонент

Андижон вилояти – 2,1 млн. абонент.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар