1

Duty Free асосчиси – миллиардсиз миллиардер

ДУНЁ 16.01.2016, 10:42
Duty Free асосчиси – миллиардсиз миллиардер

Чак Фини Duty Free асосчиси. У 81 ёшида 7,5 миллиард доллар соҳиби бўлсада, машинаси йўқ, у эконом-классда парвоз қилади, ижара уйда яшайди. Чак Фини 15 бакс турадиган электрон соат тақади ва эзилган кўйлак кияди. У метро ва таксидан фойдаланади. У дунёнинг энг йирик ҳайриячилари рўйҳатига киради.

Сўнгги 30 йилда у ҳайрияга 6 миллиард доллар сарфлаганини айтмасак, уни қурумсоқ деб ўйласа бўларди. Ушбу пуллар АҚШ, Вьетнам, Австралия, Жанубий Африка ва Ирландияда таълим, фан ва қариялар уйларини таъминлашга йўналтирилган. 2016 йилда у қолган пулларини ҳам ҳудди шу ишга сарфламоқчи.

Шу билан бирга у ҳайрия фаолиятини сир тутади, илк 15 йилда бу ҳақда ҳатто ҳеч қим билмаган ҳам.

Чак Фини – ажойиб инсон. Ўз бизнесини йўқдан бошлаб, у 27 мамлакатда 200 нафар ходим тўплашга эришди. Унинг даромадлари жуда тезлик билан ўсди.

«Мен пулни қандайдир яхши мақсадларга бериб юборишдан кўпроқ завқ оламан. Пулиннга касалхона яратилганини кўрсанг, ҳурсанд бўлар экансан.

Билл Гейтснинг айтишича, Чак яхшилик қилиш бўйича барчага бирдай намуна бўла оладиган инсон.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1