Жорий йилнинг 21 октябрь куни ижтимоий тармоқда тарқатилган “Сирдарёда ҳайдовчи ва ГАИ ходими ўртасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди. Бунга кўра, ГАИ ходими ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган. Сабаби эса номаълум” сарлавҳали видео лавҳа юзасидан муносабат билдирилган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текширувида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ИИВнинг айрим меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО ЙПХ инспектори Б.Бобожанов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинди.






