“Дарё” нашри ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга асосланиб, кейинги кунларда ҳукм сурган илиқ об-ҳаво сабабли табиатда рўй берган уйғониш ҳақида ҳикоя қилувчи хабар ва фотолар эълон қилди. Улардан бирида 16 январь, шанба куни Чирчиқда олинган сурат жойлаштирилган бўлиб, унда бойчечак гуллаганини кўриш мумкин.

«Дарё» мобил мухбирларидан бири эса Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида бинафша ва бошқа гулларнинг гуллаганини маълум қилди.








