Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги раҳбарлар тайинланди, бу ҳақда Вазирлик ахборот хизмати хабар беради.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига кўра, Аъзам Абдуахатович Ибодуллаев вазирликнинг Санитария эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 19 январда бўлиб ўтган селектор йиғилишида Республика онкология илмий марказининг янги раҳбари тайинланганлиги тўғрисида эълон қилинди.
Ушбу лавозимга аввал Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига раҳбарлик қилган Мирзағолиб Нигматович Тилляшайхов тайинланди.





