“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2015 йил якунлари муҳокама қилиниб, тизим олдидаги муҳим устувор вазифалар ва амалдаги инвестиция дастурлари юзасидан бажариладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистон темир йўлларида йўловчи айланмаси ҳажми 3793 млн. йўловчи-км.ни ташкил этиб, 20,7 млн. йўловчи ўз манзилига етказилди. Темир йўл станцияларидан 67,7млн. тонна юк ташилди. Экспорт хизматлари кўрсаткичи 347,7 млн. АҚШ долларни ташкил этган. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Саноат корхоналарида 388,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш турларини кўпайтиришга катта аҳамият берилиб, 2015 йилда бу кўрсаткич 323,8 млрд. сўмни ташкил этди. Компанияда молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан 17 та лойиҳа бўйича, жами 755,16 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ўзлаштирилганлиги айтиб ўтилди.
Қуюв механика заводида 2015 йилда янги 50 та ёпиқ ҳамда 278 та ярим очиқ вагони шлаб чиқарилди. Андижон механика заводида 4 ўқли янги вагон цистерналарини ишлаб чиқариш давом эттирилди.
Хисобот даврида 50 дона янги вагон-цистерна ва 272 ярим очиқ вагон ишлаб чиқарилгани қайд этилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида акциядорлик жамиятининг кундалик фаолиятига оид бошқа бир қанча масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари, келгусидаги режалар белгилаб олинди.





