2020 йил 28 ноябрь coaт 20:00 га қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 718 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 71 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Улар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Тошкент вилоятида 23 нафар, Тошкент шаҳрида 56 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2130 нафар бемор даволанмоқда.






