1

Декабрда Ўзбекистонда энг кўп сотилган китоблар рейтинги эълон қилинди

ЖАМИЯТ 21.01.2016, 14:08
Декабрда Ўзбекистонда энг кўп сотилган китоблар рейтинги эълон қилинди

«Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари 2015 йил декабрь ойининг китобхонлар орасида энг оммалашган китоблар мониторингини тақдим этди, деб  хабар беради “Дарё” нашри .

Мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республика китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган.

2015 йилнинг сўнгги ойида энг кўп сотилган китоб, бу «‘Камолот’ кутубхонаси» рукнида чоп этилган жаҳон адабиётининг йирик намоёндаси Жонатан Свифт қаламига мансуб «Гулливернинг саёҳатлари» асари бўлди. Ўтган ой давомида 2180 дона «Гулливернинг саёҳатлари» асари китобхонлар жавонидан ўрин олди.

Иккинчи ўринда Астрид Линдгреннинг «Миттивой ва Карлсон» асари, учинчи ўринда эса Даниель Дефонинг «Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари» китоби жой эгаллади.

Декабрь ойида энг кўп сотилган китоблар:

1. Жонатан Свифт. «Гулливернинг саёҳатлари» — 2180 дона;
2. Астрид Линдгрен. «Миттивой ва Карлсон» — 2150 дона;
3. Даниел Дефо. «Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари» — 2130 дона;
4. Антуан де Сент-Экзюпери. «Кичкина шаҳзода» — 1930 дона;
5. Худойберди Тўхтабоев. «Пешонасига телевизор ёпишган бола» — 1783 дона;
6. З.Замонов, Д.Зубатова. «Топ-топ-топишмоқ» — 1500 дона;
7. Инглизча-ўзбекча луғат — 1160 дона;
8. М.Ҳамидова. «Момомнинг сандиғи» — 985 дона;
9. Ғафур Ғулом. «Шум бола» — 982 дона;
10. «Кенжа ўғил ва ботир» — 855 дона;
11. Худойберди Тўхтабоев. «Қасоскорнинг олтин боши» — 825 дона;
12. Худойберди Тўхтабоев. «Беш болали йигитча» — 663 дона;
13. Худойберди Тўхтабоев. «Ширин қовунлар мамлакати» — 597 дона;
14. Худойберди Тўхтабоев. «Сариқ девни миниб» — 556 дона;
15. Худойберди Тўхтабоев. «Жаннати одамлар» — 555 дона;
16. Тоҳир Малик. «Шайтанатнинг жин кўчалари» — 553 дона;
17. Худойберди Тўхтабоев. «Мунгли кўзлар» — 530 дона;
18. Чингиз Айтматов. «Оқ кема» — 525 дона;
19. Артур Конан Дойл. «Шерлок Холмс ва доктор Ватсоннинг саргузаштлари» — 500 дона;
20. Ўткир Ҳошимов. «Нур борки, соя бор» — 493 дона;
21. Жанни Родари. «Жельсомино ёлғончилар мамлакатида» — 477 дона;
22. Юлиан Семёнов. «Баҳорнинг 17 лаҳзаси» — 451 дона;
23. Чингиз Айтматов. «Асрни қаритган кун» 435 дона;
24. Эрнест Хемингуэй. «Чол ва денгиз» — 430 дона.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1