Алишер Узоқовнинг анчадан бери ТВ орқали кўринмай қолиши, унинг мухлислари ўртасида турли миш-мишлар келиб чиқишига сабаб бўлди. Кимдир уни “вафот этди”га, бошқа биров эса “оғир касал”га чиқарган эди. “Qalampir.uz” сайти миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида актёр билан боғланди.
“Шукур тирикман! Мухлислар Алишер Узоқов саратон касалига чалинган деган гапларга ҳам ё вафот этибди, деган миш-мишларга ҳам ишонишмасин.
Соғлигимдан ҳеч қандай шикоятим йўқ. Одамларни биласиз-ку, кўрмасдан, билмасдан туриб янги гапларни ўйлаб топишади. Шу кунларда янги фильм устида иш бошлаганман. Айни вақтда ўз уйимда сценарий ёзиб ўтирибман”,— деди актёр





