1

Пекин ҳукумати аҳоли сонини чегараламоқчи

ДУНЁ 25.01.2016, 12:27
Пекин ҳукумати аҳоли сонини чегараламоқчи

Хитой пойтахти ҳукумати 2020 йилга бориб аҳоли сонини 23 миллион кишидан ошиб кетмаслигига ишонч билдирмоқда.

Ўтган йилнинг бошида Пекин мэри Ван Аньшунь шаҳар ҳукумати мегаполис аҳолиси сони ўсишини чегараламоқчилигини маълум қилган.

Синьхуа агентлиги хабарига кўра, ҳукуматнинг асосий мақсади фуқароларни шаҳар марказидан унинг чеккаларига кўчиришдир. Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, чегаралаш шаҳарнинг ресурс манбалари имкониятидан келиб чиқиб амалга оширилади.

2015 йилда Пекинда доимий яшовчилар сони 21,7 миллион кишига етган. 2016 йилда шаҳар аҳолисини 22 миллион кишигача сақлаб қолиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари 2016 йилда Пекин ҳукумати мегаполислдан ташқарига 300 га яқин компанияни чиқариб ташламоқчи. Шунингдек Пекин ҳукумати 2017 йилга бориб Тунчжоу шаҳри маъмурий органларини кўчиришини ҳам режалаштирган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1