Facebook ижтимоий тармоғи “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчиларидан бири гуруҳга бундан тахминан ярим соат олдин содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан фотохабар қолдирди.

Суратда Тошкент шаҳри Ўзбекистон кўчасидаги йўлнинг тўсиғига урилиб кетган ва олди томони пачоқланган оқ рангли Cobalt автомобилини кўриш мумкин. Йўл-транспорт ҳодисаси Ўзбекистон кўчаси Уз боулинг биноси қаршисида юз берган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Суратда ҳодиса жойига ЙПХ ходимлари етиб келгани тасвирланган. Демак, ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.





