1

iPhone’га талаб рекорд даражада пасайгани қайд этилди

ДУНЁ 27.01.2016, 09:07
iPhone’га талаб рекорд даражада пасайгани қайд этилди

Apple корпорацияси ўзининг биринчи молиявий чораги ҳисоботи натижаларини тақдим этди. Бу ҳақда The Verge хабар беради.

Компания 2015 йилнинг сўнги уч ойидаги тушуми 75,9 млрд долларни, соф даромади эса – 18,4 миллиард долларни ташкил этганини қайд этди. Шу тарзда Apple ўзининг аввалги йилги кўрсаткичларини ортда қолдирди.

Бироқ шу билан бирга Apple ўзининг машҳур iPhone маҳсулотига талаб рекорд даражада пасайганини ҳам қайд этди. Корпорация 74,78 миллион смартфон сотди. iPad савдоси 21 фоизга 16,1 миллионгача қисқарди.

Шу сабабди Apple 2007 йил iPhone савдога қўйилгандан бери илк бор тушум прогнозини туширишга мажбур бўлди. 2016 йилнинг илк 3 ойида компания 50 дан 53 миллиард долларгача ишлаш мақсади борлигини билдирган.

Апрелнинг бошида Apple ўзининг ҳамёнбоп iPhone 5se смартфонини сотувга чиқаришни режалаштирган. Мазкур ускуна кўриниши жиҳатдан iPhone 5s'ни эслатади.

 

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1