АсосийShou-biznes

ОАВлар Валерия вафот этгани ҳақида хабар тарқатди

Кеча аксарият интернет ОАВ нашрларида Россиялик машҳур қўшиқчи Валерия ва унинг турмуш ўртоғи Иосиф Пригожин ҳалокатга учрагани оқибатида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу даҳшатли ва кейин аниқланишича ёлғон хабарлар Украина ОАВлари томонидан тарқатилган бўлиб чиқди.

Тарқатилган маълумотларга кўра, улар Смоленск трассаси яқинида гастролга кетаётганда ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида Иосиф томонидан бошқарилаётган автомобиль қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва КаМАЗ билан тўқнашган. Валерия воқеа жойида ҳалок бўлган, Пригожин эса ёмон аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Валериянинг мухлислари унинг вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитиб, ваҳимага тушди, аммо уни билган аксарият яқинлари бу ерда бошқа гап борлигини пайқашди, сабаби Валерия айни дамда Лондонда концертга тайёргарлик кўраётган бўлган.

Валериянинг Инстаграмдаги сўнгги сурати остида ҳалокат юзасидан бир талай саволлар ёғилди, аммо Валерия Украина ОАВларига ишонмасликка чақирди.

 

    Бошқа янгиликлар