1

Қозоғистонда бемор болани шифохонага олиб кетаётган вертолёт қулаб тушди

ДУНЁ 28.01.2016, 10:57
Қозоғистонда бемор болани шифохонага олиб кетаётган вертолёт қулаб тушди

Қозоғистон жанубида вертолёт қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“Аспан” АЖга тегишли MD-600 вертолёти бемор болани Ушарал шаҳридан Толдиқўрғон вилоят марказидаги шифохонага олиб бориши керак эди. Вертолёт бортида беш киши-учувчи, шифокор-гематолог, фельдшер, бола ва унинг онаси бўлган.

Вертолёт билан алоқа кеча 27 январь куни куннинг иккинчи қисмида узилиб қолди. Вертолёт бўлаклари бугун 28 январь куни Алмати вилоятидаги тоғ дарасидан топилган. Қозоғистон ИИВнинг хабар беришича, вертолёт бортидагиларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Авиаҳалокат юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1