АсосийJamiyat

Икки қаватдан юқори уйларни қуришда лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади

'Икки қаватдан юқори уйларни қуришда лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилади'ning rasmi

АОКАда Қурилиш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида икки қаватдан юқори уйларни қуришда лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилиши ва бунинг натижасида нималар тақиқланиши масаласига изоҳ берилди:

2021 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларининг бош режалари жамоатчилик муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб, икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

▪️Бунинг натижасида нималар тақиқланади?

Уй қурувчилар — қурилиш ташкилоти билан шартнома тузмасдан икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

Бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуриш;

Лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш).

    Бошқа янгиликлар