Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ҳудудгаз” Андижон газ таъминот филиали, Асака туман бўлинмаси мансабдор ва моддий жавобгар шахслари тумандаги табиий газ етиб бормайдиган ҳудудлардан демонтаж қилинган 260 млн сўмлик турли ҳажмдаги газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати darakchi.uz маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






