АсосийShou-biznes

Муниса Ризаева: “Мен балки турмушга чиққандирман?!”

Хонанда Муниса Ризаева айни пайтда кубалик хонанда Исаак Реал билан ижро этиладиган дуэт тарона устида иш олиб бормоқда. Мазкур дуэтда хонанда ўзбек тилида, Исаак эса испан тилида куйлайди. Хонанда “Тасвир” газетасига берган интервьюсида ижоди, шахсий ҳаёти ҳақидаги кўплаб саволларга жавоб берди.

“Менга ижтимоий тармоқларда энг кўп бериладиган савол-‘Қачон турмушга чиқасиз?’ Бу саволга мен бутун умр келин бўлиб қоламан. Албатта, бу шахсий иш ва уни ҳаммага ошкор қилишни истамайман. Балки, мен аллақачон турмушга чиққандирман?”, —дейди хонанда.

Шунингдек, Муниса Ризаева “Эркак киши-бош, аёл киши бўйин” ибораси тарафдори эканлиги ҳамда ўзининг эркак кишига бўйсуна олишини ҳам таъкидлаб ўтган.

“Эркаклар табиатан биз аёллардан кучли қилиб яратилган. Аммо биз аёлларга инсонга ҳаёт бахш этиш масъулияти ишониб топширилган. Ўзингиз ўйланг, бу қандай масъулият? Аммо, эркак кишига аёл киши ўзининг кучли томонларини кўрсатмаслиги керак. Аёллар эркакларнинг олдида кучсиз ва заифа бўлиши керак, токи эркаклар уларга ҳамиша суянишимизни ҳис этсин”, — дейди хонанда

    Бошқа янгиликлар