Жорий йилнинг 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари белгиланган йўналишда ҳаракатланаётган вақтда “Эски Жува” гилам бозори ёнида чамаси 3-4 ёшли болани йиғлаб юрганини кўриб қолганлар. Болакай билан суҳбатлашиш давомида унинг исми Алихан эканлиги, бувиси билан бозорга келиб, адашиб қолганлиги маълум бўлган.
Миллий гвардия ва ИИБ ходимларининг биргаликда амалга оширган чора-тадбирлари натижасида болакай ўз оиласига қайтарилган.
Неварасини йўқотиб қўйиб, қидириб юрган фуқаро Н.Г. ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди, дейилади Миллий гвардия Ахборот хизмати хабарида.






