1

Швецияга бошпана излаб борган 60 минг муҳожир депорт қилинади

ДУНЁ 28.01.2016, 21:08
Швецияга бошпана излаб борган 60 минг муҳожир депорт қилинади

Швеция ҳукумати мамлакат ҳудудидан бошпана излаб борган 60 минг муҳожирни депорт қилишни режалаштирди, деб ёзади “Медуза” нашри.

Мамлакат ички ишлар вазири Андерс Игерманнинг сўзларига кўра,60 минг муҳожир-бу ҳали дастлабки маълумот. Уларнинг сони 80 мингга етиши ҳам мумкин. Мигрантларни депорт қилиш учун чартер рейслар фаолияти йўлга қўйилади.

2015 йил мобайнида Швеция ҳукумати 58800 та муҳожирларнинг бошпана билан таъминланиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиққан. Уларнинг 55 фоизи уй-жой билан таъминланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1