АсосийShou-biznes

Тамиланинг продюсери беҳаё видеолар сабаб у билан ҳамкорликни тўхтатди(Фото)

Куни кеча Telegram ижтимоий тармоғида хонанда Тамила иштирокидаги икки беҳаё видеоролик тарқалди.

Биринчи видеороликда банкада нимадир ичиб ўтирган хонандадан уни видеога олаётган эркак киши “Тамила юлдуз бўлгунига қадар ким бўлган?” деб сўрайди. Тамила эса бунга жавобан энсасини қотириб, ўрнидан туради ва ножўя ҳаракатлар қила бошлайди.

Иккинчи видеороликда эса деярли кийимсиз Тамила катта йўл ўртасида ножўя ҳатти-ҳаракатлар қилаётгани тасвирланган.

Видеороликдаги ҳақиқатдан ҳам Тамила ёки у эмаслигини аниқлаш мақсадида “Sayyod” сайти у билан боғланди.

Тамила биринчи видеороликдаги ўзи эканлиги, иккинчи видеодаги қаҳрамон эса у эмаслигини айтиб ўтган ва “Бунга ҳеч қандай изоҳ бера олмайман” деган.

Вазиятга хонанданинг продюсери Нажот Агзамов қуйидагича изоҳ берган:

Биз чуқур шокдамиз. Шахсан ўзим бугун барча эфирларга уни промосини тўхтатиш хақида мурожаат қилдим ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига ҳам ўзим бу мавзу ҳақида хабар бердим. Очиғи мен Тамила учун жудаям уятдаман. Ҳаммани олдида уятда қолдик. Уни бундай тарафларини мен ва продюсерлик марказимиз ходимларидан биронтаси билмаган эканмиз ва албатта билганимизда у билан ишламасдик. Рости ҳам аввалги тарқалган ва Тамила дея гумон қилинган суратларда у эмаслигини тасдиқловчи экспертиза хулосасини Тамила олиб келганини кўргандим. Ўша суратларда у эмаслигига жамоамиз билан ишонгандик. Бугундан бошлаб Тамила билан ҳамкорликни якунлаймиз. Унга инсоф тилаб қоламиз. Эссиз унга кетган ҳаракат ва меҳнатим.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров бу мавзу юзасидан чоралар кўрилиши хақида айтиб,видеога нисбатан “Кучук билан хўтикни асло қилма тарбия, ит бўлур эшак бўлур асло бўлмас одамий” дея изоҳ берган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар