1

Зика вируси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини хавотирга солмоқда

ДУНЁ 29.01.2016, 11:14
Зика вируси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини хавотирга солмоқда

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вирусининг тарқалиб кетаётганидан хавотирга тушмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1 февралида ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси мажлис ўтказади, деб хабар бермоқда “Ewronews” Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Чэннинг сўзларига асосланиб.

Мутахасисларнинг тахминига кўра, Зика вируси Жанубий, Марказий ва Шимолий Америкадаги уч миллиондан тўрт миллион нафаргача бўлган инсонларга юқиши мумкин.

Зика вируси айниқса, ҳомиладор аёлларга катта хавф туғдириши мумкин. Шу муносабат билан Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қуйидагиларни таъкидлади:

“Зика вирусини юқтирган оналардан неврологик синдром ва юрак пороги билан касалланган фарзандлар туғилиши ҳозирча исботланмаган. Аммо бу хавотирга ўрин йўқ, дегани эмас. Зика вируси бугунги кунда ўта юқори даражадаги хавотирга сабаб бўлмоқда”.

Чивинлар ташийдиган Зика вирусини даволовчи вакцина мавжуд эмас. Мазкур вирусни юқтирган 80 фоиз беморларда ҳеч қандай симптомлар кузатилмайди. Бу эса ташхис қўйишни қийинлаштиради.

Бугунга келиб, Зика вируси билан касалланиш дунёнинг 23 та давлатида кузатилди. Беморларнинг энг кўп қисми Бразилияга тўғри келади. Мазкур мамлакатда яшовчи 1,5 миллион киши мазкур вирусни юқтирган. Айрим мамлакатлар ҳукумати ҳомиладор аёлларни вирусни юқтириб олмаслик чора-тадбирларини кўришга чақирди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1