АсосийJamiyat

Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар келтирилди(Фото)

Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар – маҳаллий ҳайвонот дунёси вакиллари – қулонлар, Пржевальский отлари, Бухоро тоғ қўйлари ва жайронлар олиб келинди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳайвонот оламининг мазкур турлари қачонлардир Республиканинг ёввойи табиатида яшаган, бора-бора уларнинг сони камайиб кетган ва қирилиб кетиш даражасига келиб қолган.

Ҳозирда улар Бухородаги ҳайвонларнинг ноёб турларини кўпайтириш бўйича экомарказ-“Жайрон”да яшаб, кўпаймоқда.

    Бошқа янгиликлар