"Дўкон ва савдо марказларида «Сотилган нарса-буюмлар қайтариб олинмайди» деган ёзувга кўзимиз тушади. Бу каби эълонлар аслида тўғрими?"
Лола Измаилова, Қарши шаҳри
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бош мутахассиси Н.Муҳамедов жавоб беради:
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига асосан сотиб олинган маҳсулот сифат талабига жавоб бермаса, харид қилинган кундан эътиборан 10 кун давомида шу турдаги бошқа маҳсулотга алмаштирилиши мумкин. Борди-ю сотиб олинган маҳсулотни алмаштириш имкони бўлмаса, харидорга пули қайтарилади. Дўкон ёки савдо марказларида «сотилган нарса-буюмлар қайтариб олинмайди» деган эълоннинг бўлиши нотўғри.