1

Франция ва Эрон терроризмга қарши биргаликда курашади

ДУНЁ 29.01.2016, 14:20
Франция ва Эрон терроризмга қарши биргаликда курашади

Теҳрондан Евро Иттифоқнинг халқаро санкцияси олиб ташлангандан кейин иқтисодий ва сиёсий алоқаларни янгилаш юзасидан Эрон президенти Хасан Руҳонийнинг Италиядан сўнг навбатдаги сафари Францияга қаратилди. Бу ҳақда “Evronews” нашри хабар бермоқда.

Бу Эрон раҳбарининг ўн етти йиллик танаффусдан кейинги илк ташрифи бўлди.

Биргаликда ўтказилган қўшма матбуот  анжуманида Франция президенти Франсуа Олланд музокара нафақат иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади:

“Мен кимдир ядро қуролига оид шартнома имзоланди, деб ўйлашини истамайман, агар компанияларимиз ниҳоят ҳамкорликни йўлга қўя олган бўлса, уни янада ривожлантиришни хоҳласа, ҳудуддаги кескин ўзгаришларга Эрон ва Франция бирдай жавобгар бўлади”.

Хасан Руҳоний Сурия воқеаларини қуйидагича изоҳлади:

“Сурияликларнинг ўзларигина мамлакатларида рўй бераётган воқеаларга керакли баҳони бериши мумкин. Шубҳасиз, улар қайта сайлов ўтказишни талаб қилишмоқда. Сайланувчини халқ сайлаши лозим. Суриянинг асосий муаммоси шундаки, бу муаммо алоҳида шахсга тегишли эмас. Бу муаммо терроризм – ИШИД муаммосидир”.

“Террористлар – бизнинг умумий душманимиз, – унинг фикрига қўшилди Франсуа Олланд. – Улар нафақат Францияга, нафақат Эронга балки бутун дунёга хавф солмоқда. Биз Яқин Шарқдаги террорчиларни молиялаштирувчиларга қарши биргаликда курашмоқчимиз”. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1