АсосийJamiyat

Электр энергиясини ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилишдан кўзланган мақсад маълум қилинди

'Электр энергиясини ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилишдан кўзланган мақсад маълум қилинди'ning rasmi

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджоновнинг таъкидлашича, биринчи мақсад — қарздорликни қисқартириш. Иккинчидан, бу истеъмолчи билан таъминотчи ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлайди. Шунингдек, мазкур тизим истеъмолчиларни тўлов интизомига ўргатади.

" - Бу тизим жорий қилингандан кейин биз қайси тармоқда, қайси нуқтада, қайси участкада катта юклама мавжуд, қаерда электр энергияси энг кўп йўқотиляпти — аниқлаш имкони пайдо бўлди.

Ўз номи билан айтайлик: ўғрилик қаерда бўляпти — шуни кўришимиз ва олдини олишимиз мумкин", деди Жаҳонгир Обиджонов.

 

    Бошқа янгиликлар