25 январ куни соат 09:20 да Хоразм вилояти Урганч тумани Хонқа кўчасида номаълум аёл 2-синф ўқувчисининг қулоғидан сариқ металлдан ясалган зирагини ечиб олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик содир этган маҳаллий аҳолига мансуб 19 ёшли аёл қўлга олинди ва талончилик тўлиқ фош этилди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





