Ўзбекистонлик 17 ёшли спортчи Австралия Очиқ чемпионати финал баҳсида австралиялик Оливер Андерсонга ғалабани бой берди, деб хабар беради “Sports.uz” нашри.
Шундай қилиб, Жўрабек турнир дадвалида 2-ўринни эгаллади.
Финал баҳслари 1 соату 41 дақиқа давом этган. Оливер Жўрабекни 2:6, 6:1, 1:6 ҳисобда енгди.
17 ёшли Оливер Андерсон ATP халқаро рейтингида 705, Жўрабек Каримов эса 784 ўринни эгаллаб турибди.





