АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 2016 йилнинг 2 ойи мобайнида 62 минг киши иш билан таъминланди

Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Эркин Авезовнинг соҳага доир матбуот анжуманида маълум қилишича, ҳисобот даврида республика бўйича жами 990 мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилиб, дастур 100,3 фоизга бажарилган.

Бунда, мақсадли дастурларга мувофиқ 262 мингта, жумладан саноатда - 116 мингта, хизмат кўрсатиш ва сервисда - 67 мингта, қишлоқ хўжалигида - 49 мингта иш жойлари ташкил этилди.

-  Кичик корхона ва микрофирмалар, якка тадбиркорлик, уй меҳнати, деҳқон ва фермер хўжаликларида жами 728 мингдан зиёд кишининг бандлиги таъминланди, бу яратилган иш ўринларининг 74 фоизига тенг бўлди, - дейди бошқарма бошлиғи Эркин Авезов. - Жорий йилнинг ўтган даврида 1208 дан ортиқ бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди ва уларда 53 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, 62 минг кишига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ҳудудий меҳнат органларининг инспекторлари маҳаллаларда юриб, ишсиз бўлган ва иш қидираётган 284 мингга яқин фуқароларни ишга жойлашишига кўмаклашилди, улардан 90 минг нафари ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳолини ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар