АсосийJamiyat

Пойтахтдаги бир нечта кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

"Darakchi” мобил мухбирининг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан бир нечтасида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Ҳайдовчиларга эслатма тариқасида ёпиб қўйилган кўчалар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Қуйидаги кўчалар вақтинча ёпиб қўйилган:

  • Ташқи ишлар вазирлигидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигигача;
  • Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан ФОТОН заводигача;  
  • Амир Темур хиёбонидан Тошкент вилояти ҳокимиятигача(Автомобиль йўллари институти);
  • Ташқи ишлар вазирлигидан Тошкент универмагигача;
  • Автомобил йўллари институтидан ФОТОН заводигача;
  • Шунингдек, кўчалар ёпиб қўйилгани сабабли пойтахтнинг Навоий кўчасида ҳам ҳаракатланиш қийинлашиб, тирбандликлар юзага келган; 

Ҳурматли ҳайдовчилар,тирбандликда қолиб кетишни истамасангиз,имкон қадар бу кўчалардан айланиб ўтинг! 

 

    Бошқа янгиликлар